Тарих2.0.0.7.4 - 30.12.2007 Бу янгиланишда асосан мосламалар ойнасида кўринадиган хабарлар таржима қилинган. Уни floss-uz-l10n лойиҳасидан кичгина янги йил совғаси сифатида қабул қилинг. 2.0.0.7.3 - 14.10.2007 (47 марта ёзиб олинган) Махфий сўзларни бошқарувчиси, кенгайтмаларни ўрнатиш ойнаси ва номаълум файлларни очишда кўринадиган ойна таржима қилинди. Кодлаш усулларнинг рўйхати ҳам деярли тайёр бўлди. Турли тугмалар бирикмалари ҳам тузатилди. Кўзга-кўринадиган бир-иккита хабарлар таржима қилинди. 2.0.0.7.2 - 03.10.2007 (17 марта ёзиб олинган) Умумий тугма бирикмалари масалан, Ctl+T - янги табни очиш ёки Ctrl+W - табни ёпиш ҳудди инглизча Firefox2'да ишлашига қайтарилди. Баъзи бир хато тугмалар бирикмаси тузатилди. Бир қанча янги таржималар қўшилди - масалан, попап-ойнани тўсиш имконияти таржима қилинди. Бундан ташқари, ҳисса қўшганлар рўйхатига Беҳзод Саидов қўшилди. Бу янгиланишнинг асосий мақсади янгиланишларни қўшимча имкониятлар бошқарувчиси ёрдамида ўрнатишни синашдан иборатдир. Янгиланишни ўрнатиш учун Воситалар->Қўшимча имкониятлар->Тиллар->Янгиланишни қидириш. 2.0.0.7.1 - 01.10.2007 (30 марта ёзиб олинган) Firefox2 дастурига ўзбек тили имкониятини қўшувчи кенгайтманинг биринчи чиқиши. Меню каби асосий хабарлар ўзбек тилига таржима қилинган.
|