Лойиҳа ҳақида
Ушбу лойиҳанинг мақсади эркин ва очиқ кодли дастурларни ўзбек тилига ва Ўзбекистон шароитларига маҳаллийлаштириш бўлиб ҳисобланади. Бу лойиҳа "Linux ўзбекча гапиради" лойиҳасида қилинган ишларда асосланган ва унинг давомидир.
Скриншотлар
Қуйидаги расмларда ўзбекчалаштирилган баъзи бир дастурларнинг ташқи кўринишини кўриш мумкин.
Лойиҳага қўшилиш
Лойиҳага қўшилиш учун биринчи ўринда Floss-uz-l10n Google гуруҳига қўшилинг. Сўнг, у ердаги муҳокамаларда қатнашинг. Энг муҳими, лойиҳадаги ишларга ҳисса қўшиб бошланг. Бу асосан дастурларни таржима қилишдир. Агар етарлича малака эгалласангиз ва ишни мустақил бажаришингизга лойиҳанинг аъзолари ишонч ҳосил қилса, лойиҳага аъзо бўласиз.
Садақа
Агар сиз лойиҳани молиявий ёрдам билан қўллаб-қувватламоқчи бўлсангиз, илтимос садақа қилиш ҳақида ўйлаб кўринг. Садақалар PayPal хизмати орқали қабул қилинади. Садақа қилиш учун қуйидаги PayPal расмини босинг.
Агар садақа қилмоқчи бўлсангиз ва сиз учун PayPal хизмати ноқулай бўлса, садақани банк ҳисобига пул кўчириш йўли билан ҳам бажарса бўлади. Бундай ҳолда, илтимос лойиҳанинг бошлиғи билан боғланинг.







